Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов 7-8-9 март кунлари "Истиқлол” санъат саройида "Болалар шоу” номли концерт дастурини тақдим этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. "Даракчи” газетаси концерт ва хотин-қизлар байрами олдидан севимли хонандамиз билан сухбат уюштирди. 40 ёшдан ошган бўлишига қарамай, тинимсиз севги мавзусида куйлаб, барча аёлларнинг меҳрини қозониб юрган ижодкор интервью давомида турли қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди. Суҳбатда у нафақат кутилаётган концерти балки оила, қизини узатиши мумкин бўлган куёв мавзуларига ҳам тўхталди. - Куёвингиз санъаткор бўлишини истамайсиз-а? - (Жилмайиб) Очиғи, баъзида аёлимга жуда ачинаман. Чунки биз санъаткорлар билан яшаш жуда қийин. Кунимиз тартиб билан ўтмайди. Шуларни билганим учун қизимнинг онаси сингари қийналишини истамайман. Аммо менинг айтганим эмас, тақдир буюргани бўлади. Яна бир гап - ... Читать дальше » |